280-55-78
253-10-58

Новости

28 ноябр  соат 19 00 да Ёшлар ижод саройида Тошкент Мода ҳафталиги доирасида Миллий либослар фестивали бўлиб ўтади. Фестивалда намойиш этиладиган Шарқнинг шойию парчалари, нодир каштачилик маҳсулотларию қўл меҳнати асосида тайёрланган  либослардаги нафис, гўзал элементлар барчанинг этиборини тортиши аниқ. Ҳақиқатдан ҳам, бу ёрқин ва ҳайратга солувчи намойиш бўлиб, унда ўзига хос ўзбек либослари кутилмаган нигоҳ, замонавий нуқтаи назар билан бойитилган тарзда тақдим этилади.

Elena Milberger Баҳор-ёз 2015-16 тўплами гўзаликка ва бокира табиатга бағишланган тўплам ҳисобланади. Ушбу тўпламда  нозик нафис ранглар билан мувозанатлашган ёрқин туслар устиворлик қилади.

NNAM  брендидаги аёл ва эркаклар  кийимлари тўплами асосан турли соҳаларда фаол турмуш тарзини амалга оширадиган ёш инсонлар учун яратилган. Яратилган кийим классика ва модернизмни уйғунлаштиради. 

Ёш дизайнер Малика Иргашева оналар ва қизалоқлар  учун куз-қиш 2015-16 тўпламини тақдим қилади. Онажонлар ва қизчалар учун жуфтликдаги экологик тоза кийимларни яратиш бўйича машҳур тренд, дизайнер брендининг асосий ғоясини ташкил қилади.

Барчага маълум бўлган Шарқ маданиятининг нозик жиҳатлари Дилноза Эркинованинг янги тўпламида ўз аксини топган. Ёш дизайнернинг ҳар бир ижоди миллий анъана ва урф-одатлар билан узвий боғланган бўлиб, ўзига мафтун қилувчи Осиё маданияти муҳитидан нафас олишга имкон беради...

Ёшлар  ижод саройининг подиумида  25 ноябр  соат 19 00 да мамлакатимизнинг  мода соҳасидаги ёш ижодкорлар ўз  тўпламлари билан қатнашадилар.  “Osiyo Ramzi” дизайнерлар  ассоциацияси  томонидан ташкил этилаётган Тошкент мода ҳафталиги доирасида юртимизнинг турли ҳудудларидан   28 нафар  ёш ва маҳоратли дизайнерлар #beyong дефиле намойиш этадилар.

Последние события
Все события