280-55-78
253-10-58

Миллий либослар фестивали

Миллий либослар фестивали
Back

28 ноябр  соат 19 00 да Ёшлар ижод саройида Тошкент Мода ҳафталиги доирасида Миллий либослар фестивали бўлиб ўтади. Фестивалда намойиш этиладиган Шарқнинг шойию парчалари, нодир каштачилик маҳсулотларию қўл меҳнати асосида тайёрланган  либослардаги нафис, гўзал элементлар барчанинг этиборини тортиши аниқ. Ҳақиқатдан ҳам, бу ёрқин ва ҳайратга солувчи намойиш бўлиб, унда ўзига хос ўзбек либослари кутилмаган нигоҳ, замонавий нуқтаи назар билан бойитилган тарзда тақдим этилади.

 Тошкент Мода ҳафталигини турфа рангларга бой, кенг тарихли мато сифатида тасаввур қиладиган бўлсак, мазкур фестиваль унинг муҳим, эьтиборли ва ғоятда бежирим унсури ҳисобланади. Негаки ушбу унсурда қатьий аньаналар замонавий мода шакллари билан уйғунлашиб кетади ва ёрқин, мўжизавий ранлар қоришмасидан иборат санъат асари тусини олади. Бунда миллий санъатимизнинг ўтмиш ва бугуни бирлашиб, унинг келажакдаги қиёфасига ўзига хос замин ҳозирланади.

 Ўзбекистон шундай мамлакатки, ундаги ҳар бир ҳудуд бир-бирини такрорланмас санъати, алоҳида ҳунармадчилик анъаналари ва ўзига хос ижодкорлик ривожига эга. Фестиваль муносабати билан эса томошабинлар ана шу ранг-баранглик самараси ўлароқ миллий либосларнинг эстетик қамрови қанчалик кенглигининг гувоҳи бўлишлари мумкин. Шу боисдан, фестиваль Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги анъаналар, матолар, бичимлар ва дизайнерлик ёндашувларининг турфа хиллигини ўзида акс эттирувчи намойиш ҳисобланади.

 Mиллий либослар фестивали, кўнгилочар тадбир эмас, балки жиддий эътибор билан тайёргарлик кўрилувчи намойишдир. Чунки фестивалъга йил давомида ҳозирлик кўрилади. Миллий матоларнинг техник характеристикаси, таркиби ва тузулиши, қадимий матолар ва уларнинг замонавий қайта ишланган шакли ўртасидаги қиёсий таҳлил, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида қўлланилувчи технологиялар, аввалдан ва бугунги кунда ҳам мавжуд табиий бўйоқ бериш каби жараёнлар таҳлили, тарихий миллий либослар мероси ҳақидаги маълумотларни тўплаш юзасидан катта изланишлар олиб борилди. Мазкур тадқиқотлар самараси ўлароқ, дизайнерлар учун тавсиялар ишлаб чиқилди, замонавий ёндашув асосида яратилган услубдаги тўпламлар яратилди. Фестивал илк бор мустақил лойиҳа сифатида 2005 йил ташкил этилган.

Иштирокчилар рўйхати

  1. Бахромова Охиста
  2. Саттарова Фароғат ва Яхшимуродова Азиза
  3. Мирфаязов Алишер
  4. Саидмахмудова Дилфуза
  5. Рахматуллина Зульфия
  6. Мадина Касимбаева
  7. Акбарова Сарвиноз ва Оймухамедова Шахзода
  8. Шаҳзод Махмудов
  9. Эркинова Дилноз
  10. Умирзакова Дилноза  «ANOR» Модалар уйи
  11. Абдувалиева Нилуфар  «Мурсак» Модалар уйи
  12. Толипова  Зиёда ва Каримова Мохигул
  13. Холдарова Камила
  14. Азимова Гулшаной ва Абдуллаев Афзалхон
  15. Томилин Денис

Авторизуйтесь, чтобы оставить комментарий

Последние события
Все события