280-55-78
253-10-58

Нилюфар Абдувалиеванинг муаллифлик намойиши ("Mursak" бренди)

Нилюфар Абдувалиеванинг муаллифлик намойиши ("Mursak" бренди)
Back

Нилюфар Абдувалиева – Mursak бренди эгаси.

                     Куз-қиш 2016                         

“Бахмал” тўплами 

 Нилюфар Абдувалиева томонидан тақдим этилаётган “Бахмал” куз-қиш 2016тўплами қадимги Осиё маданиятидан  баралла садо беради. Дизайнернинг моделлари томошабинлар нигоҳига  кўп йиллар давомида донғи кетган миллий урф-одатлар тимсолида номоён бўлади. Ушбу яратилган  тўпламни   асосини Шарқ гўзаллиги тимсоли бўлмиш ало-бахмал ташкил этади. Қўлда тайёрланган ўзбек бархатидан фойдаланиш кишида ижобий таассурот қолдиради, чунки бундай  мато тури юртимизда энг камёб ва ҳашаматли матолардан ҳисобланади.  Ҳар бир кийимлар тўплами сўнгги жаҳон подиумлари анъаналари ва Шарқда қўлда  мато тўқиш анъаналаридан илҳомланиб тайёрланган. Ало-бахмалдан ташқари тўпламда табиий матоларнинг бошқа турлари- икат, шойи ва газ ҳам ўрин олган.

Авторизуйтесь, чтобы оставить комментарий

Последние события
Все события