280-55-78
253-10-58

#beyong

#beyong
Back

 Ёшлар  ижод саройининг подиумида  25 ноябр  соат 1900 да мамлакатимизнинг  мода соҳасидаги ёш ижодкорлар ўз  тўпламлари билан қатнашадилар.  “Osiyo Ramzi” дизайнерлар  ассоциацияси  томонидан ташкил этилаётган Тошкент мода ҳафталиги доирасида юртимизнинг турли ҳудудларидан   28 нафар  ёш ва маҳоратли дизайнерлар #beyong дефиле намойиш этадилар.

             Ёш дизайнерларнинг #beyong дефилеси – бу ноёб иқтидор эгалари  учун ўзини намойиш этибгина қолмай, балки новаторлик ишларини  мутахассислар ҳукмига ҳавола этишдир. Намойишда асосан  талабалар, касб-ҳунар коллеж  ва академик лицей ўқувчилари ҳамда “эркин ижодкор”лар иштирок этадилар.

             Шуни таъкидлаш жоизки,  ушбу  намойиш доирасида ташкилотчилар  томонидан иштирокчиларга  тўпламлар яратиш жараёнида  мато, шакли ва конструкцияси  бўйича  кенг қулайликлар ва тўлақонли эркинлик   яратиб берилди. Подиумда намойиш этиладиган 21та тўпламдан баъзилари ҳаммуаллифликда яратилган.

            Намойиш этиладиган дизайнерлик тўпламлари кетма-кетлиги қуйидагича:

  • Адахамова Нафиса, Курбанбаева Нилюфар –Бархатда лазер ёрдамида кесилган коктейль кўйлаклари
  • Хамидова Мадина – Муйнада миллий орнаментларни қўлда кесиш
  • Анварова Шаходат – Крепдешиндан кўйлаклар
  • Сапаева Саида, Зиёвутдинова Шахзода – Аёллар комплекти
  • Рузибаев Саиф Али – Миллий матодан декоратив қўшимчалар қўшилган сунъий мўйнали эркаклар курткалари
  • Орипова Шабнам, Мирзаева Назокат, Рустамова Хулкар – Пэчворк қўлланилган плашбоп матодан кўйлаклар
  • Баймуратова Мадина – Миллий орнаментлар қўлланилган клеенкадан плашлар
  • Сайдуллаева Мухайё – Қуроқ “петли” техникаси қўлланилган сюртуклар
  • Юсупова Шахноза – Қуроқ техникасидан фойдаланилган пальтолар
  • Рашидова Мадина – Макраме техникаси қўлланилган эркаклар устки кийимлари
  • Имомназарова Дурдона – Гобелен техникаси ёрдамидаги кашмир пальтолар
  • Хайрулина Валерия – Мўйна ва драпдан кийимлар ҳамда матода безаш
  • Муродова Фарангиз, Максудова Динара – Ранг жилосидаги лакланган плашбоп  матодан плашлар
  • Н.Юнусходжаева – Устки трикотаж
  • Комилов Умид – Астарбоп матодан ҳажмли шакллардаги  курткалар 
  • Михайлова Елена,Фарходова Мадина – Фантазия услуби (геометрик  шаклдаги клеенкадан кўйлаклар) 
  • Зуфарова Зульфия – Архитектоника
  • Абдуллаева Нодира,КурбоноваМуяссар – Фантазия услуби (космос, кумуш рангдаги  плащевка)
  • Валиева Дилором – Органзали атласдан  кўркам  кўйлаклар
  • Абдурахмонова Нодира – Тамбур каштали кўркам кўйлаклар
  • Ниёзова Гулчехра –Шифон ва адрасли  кўркам кўйлаклар

 “Ёш дизайнерлар” дефилеси ўзига ром қиладиган намойишга айланиши, шунингдек, талабалар ва ёш дизайнерлар учун ижод, янгидан-янги ғояларни излаш билан бирга  мода оламига рағбат бўлиб кириш кутилмоқда.   

Авторизуйтесь, чтобы оставить комментарий

Последние события
Все события