280-55-78
253-10-58

ПРЕСС РЕЛИЗ

ПРЕСС РЕЛИЗ
Назад к статьям

ПРЕСС РЕЛИЗ

_______________________________________________________________________

 Тошкент мода ҳафталиги

Куз мавсумидаги энг ёрқин тадбирлардан бири 24-29 ноябр кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган Мода Ҳафталигидир. Беш кунлик дастур доирасидан маҳорат-дарслари, семинар-тренинг, намойишлар, танловлар ҳамда якуний  Гала - Fashion шоу  ўрин олган. Тадбирнинг бир  қисми  Ёшлар  ижод саройида  ҳамда  Алишер Навоий номидаги  миллий кутубхонада  бўлиб ўтади.  Тошкент мода ҳафталигининг асосий ташкилотчиси Ўзбекистон Республикаси “Osiyo Ramzi” дизайнерлар  Уюшмаси.

Ушбу ҳафталик иқтидорли, муваффакиятли,  ёрқин ва  ўзига хос дизайнер, малакали мутахассисларни  ўз  ичига жалб қилган. Тошкент мода ҳафталигининг асосий эстетик йўналиши   гўзаллик тимсоли ва Шарқ анъаналарининг замонавий талқинидир. Мода ҳафталиги доирасида илк бора ўзбек дизайнерларининг  шахсий намойишлари бўлиб ўтади.

Мутахассислар учун ташкил этиладиган мода ҳафталиги  дастуридан қуйидаги тадбирлар ўрин олган:

  • Стилист, визажист ва nail-art танлови;
  •  #beyoung  ёш дизайнерлар танлови;
  • Ўзбек ва италиялик  дизайнерларининг шахсий намойишлари;
  • “Миллий либос” Фестивали;
  • Италия, Корея , Россия ва Ўзбекистон  етук дизайнерлар томонидан махорат-дарслари ва семинар- тренинглар;
  • Гала - Fashion шоу

Профессионал Мода ҳафталиги мода саноатида муҳим воқеа бўлиб, унинг мақсади  ўзбек модасини тарғибот этиш, дизайнерларга ва “Мода уй”ларига ўз тўпламларини намойиш қилиш  ва томошабинларга мода дунёсидаги тенденцияларга баҳо бериш имконини яратиш, ёш дизайнерларнинг ижодий иқтидорини ривожлантириш, янги номларни кашф қилиш, ёш дизайнерлар учун кенг истиқболлар  яратиш, профессионал муҳитни шакллантириш, жаҳон мода саноатида халқаро ҳамкорлик ҳудудларини яратишдан иборат.

Халқимизнинг миллийлик руҳини ёшлар дидида шакллантиришдаги ўрнини ҳисобга олиш энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Мода ҳафталиги ижодий алоқаларни ўрнатади ва кенгайтиради, мода соҳасида  жаҳон бизнес ҳамкорлигида илмий ва ишлаб чиқариш потенциаллари ўртасидаги алоқаларни тартибга солади.

              Мода ҳафталигига тайёргарлик йил давомида бир неча босқичларда амалга оширилди:

 

  •  профессионал Мода ҳафталигини ўтказиш концепцияси ишлаб чиқилди;
  •  ҳудудий миқёсида кўргазманинг турли тоифалари учун танловни ўтказиш ҳақидаги
  •  ахборот тарқатилди;
  •  якуний босқич танлов босқичига тақдим қилинган ишлар орасидан энг яхшиларини аниқлаш мақсадида амалга оширилди;

 

“Osiyo Ramzi” Ўзбекистон Республикаси дизайнерлар  Уюшмаси бир неча йил мобайнида жаҳон fashion-саноатида “Ўзбек модаси” брендини илгари суриш мақсадига йўналтирилган сермаҳсул ишларни амалга оширмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда ассоциация раҳбарлиги остида амалдаги дизайнерлар мактаби ва ижодий студиялар шакллантирилган бўлиб, улар бир неча йўналишларда ишлайди ва ҳозирда ўз мухлисларини ишончини қозонди. Йил давомида ушбу мода ҳафталигига узоқ тайёргарлик ишлари амалга оширилди, бунда уюшма  Италия, Франция, Буюк Британия дизайнерлари билан ҳамкорликда ишлашга катта эътибор қаратди. Ўзбекистон мутахассислари делегацияларининг Миланга бир қатор ташрифлари амалга оширдилар. Ташрифлар давомида Италия модаси тизимининг фаолияти механизмини ўрганиш мақсадида бир  қатор йирик итальян брендлари корхоналари кўп сонли шоу-румларга  борилди. Шунингдек, Италия, Франция, Жанубий Корея дизайнерлари махорат-дарслари ва семинар-тренинглар билан Ўзбекистонга ташриф буюрдилар.

Севимли бўлиб қолган “Миллий либос” Фестивали ва ёшларнинг намойишлари билан бир қаторда энг машҳур ва муваффақиятли ўзбек дизайнерлари томонидан ўтказиладиган муаллифлик намойишлари профессионал Мода ҳафталигининг ўзига хос жиҳатини ташкил қилади. Дизайнерлар сўнгги жаҳон подиумлари трендларидан илҳомланган ўз муаллифлик тўпламларини намойиш қиладилар, бу тўпламлар ўзининг ёрқин индивидуаллиги, услубнинг нозиклиги ва миллий бойликлари, анъанавий маданият ва санъатни эстетик тушуниш жиҳатлари билан ажралиб туради.

Мода ҳафталигини стилистлар, визажистлар ва nail-art Республика танлови очиб беради - бу гўзаллик саноатидаги ёрқин воқеалардан бири хисобланади. Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан косметологлар, нейл-дизайнерлар, сартарошлар, визажистлар, турли салон бизнеси лойиҳаларининг раҳбарлари каби машҳур мутахассисларни бирлаштиради.

Италия миллий мода Палатасининг Президенти жаноб MARIO BOSELLI лойиҳанинг махсус меҳмонига айланади. Ҳафта дастурида сўнгги Milano Moda Donna-2015 (Милан аёллар модаси) ҳафталигида иштирок этилган тўпламлари билан Италия дизайнерларининг муаллифлик намойишлари кутилмоқда.

“Ёш дизайнерлар” дефилеси – ушбу танлов иштирокчилари учун ўзини кўрсатиш, ўзининг новаторлик ишларини мутахассислар ҳукмига ҳавола қила олишнинг ўзига хос имконият ҳисобланади. Намойишда асосан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқувчи талабалар ва  “эркин рассомлар” иштирок этадилар. Подиумда  тўпламлар намойиш қилинади, улардан баъзилари ҳаммуаллифликда тайёрланган. Улар ижодий фантазия парвозини, ноанъанавий ёндашувга интилишни ва ёш дизайнерларнинг ҳар томонлама қизиқишларини ёрқин даражада акс эттирганлар. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу намойиш доирасида ташкилотчилар иштирокчиларга тўлиқ ижодий эркинлик яратдилар. Тақдим қилинган тўпламлар етарлича турли-туман ва ўзига хос. Агар баъзи дизайнерлар мутлақ янги материаллардан фойдаланиб, шакл ва услубларини топишга устиворлик берсалар, бошқалари миллий тарихий костюмлардан илҳомланиб замонавий кийимлар яратишган. Ҳар бир тўплам ёш яратувчиларнинг индивидуал “Мен”ини ёрқин ва қизиқарли даражада акс эттиради.

“Ёш дизайнерлар” дефилеси ўзига хос ва катта қизиқиш уйғотувчи намойишлардан бири бўлиб, талабалар ва ёш дизайнерлар учун ижодга, янги ғояларни излашга ва жаҳон модасига  янги ғояларни жорий қилишга  рағбат бўлувчи воситага айланиши кутилмоқда. 

“Миллий либос” фестивали Республикада  анъанавий модалар намойишига айланган бўлиб, мамлакатнинг турли бурчакларидан истеъдодли дизайнерларни жамлайди. Фестивал Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан турли шакл, мато ва дизайнерлик ёндашувларини ўзигача намойиши ҳисобланади. Фестивал ўзига хос мода ахборот платформаси ва туганмас илҳомланиш манбаи сифатида хорижий дизайнерларни жалб қилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича фестивал тарихий костюмга  эҳтиёткорона муносабатда бўлишнинг рамзига айланган бўлиб, бу ўзбек халқининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.

Якуний  Гала - Fashion шоу  ўзбек ва италян дизайнерлари моделларининг асосий намойиши бўлиб, Ўзбекистонда дизайн ва мода соҳасида анъаналарнинг турли бойлиги ва замонавий изланишларни акс эттиради. Бу дефиле Ўзбекистонда замонавий моданинг сўнгги тенденцияларини ўзида жамлаган .

Мода ҳафталиги доирасида профессионал дизайнерлар, ОТМ талабалари ва академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун Италия ва Россиянинг таниқли дизайнерларидан, шунингдек, Ўзбекистоннинг етакчи мутахассисларида миллий ва замонавий либосларни моделлаш ва конструкциялаш, брендинг, услубни танлаш, сартарошлик санъати ва макияж бўйича маҳорат –дарслари ва семинар-тренинглар ўтказилади.

 Профессионал мода ҳафталиги замонавий ва миллий  либослар намоиши ҳақиқий байрамга айланиши кутилмоқда. У иштирокчилар ва томошабинлар ёдида узоқ вақт муҳрланиб  қолади. Бундан ташқари  ушбу мода ҳафталиги, дизайн ва моданинг миллий анъаналаридан фойдаланиб, замонавий моделлар яратиш имконияти, шунингдек, сермаҳсул учрашувлар, модельерлар ўртасида ғоя алмашиш, соҳани янада ривожлантириш учун янги имкониятлар очиш воситаси ҳамдир.

Последние события
Все события